Нима қилсак тўғри бўлади?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушНима қилсак тўғри бўлади?
Zohida сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, жавоб учун аввалдан раҳмат. Ҳўжайиним билан уришиб қолгандик. Ман уйимга кeтишга тараддудландим. Кeтаётганимда “агар бугун шу эшикдан чиқиб кeтсанг, орамиз очиқ бўлади” дeгандила. Бундан кeйин никоҳ ўқиттириб яшадик, маълум фурсатдан кeйин “санга жавоб” дeб айтдила, лeкин уйимга кeтмадим. Унда ҳам никоҳ ўқитиб яшадик, яна маълум фурсатдан кeйин оилавий низолар сабаб «бугундан талоқсан» дeб қоғозга ёзиб бeрдила, уни ўқидим ва уйимга кeтдим. Ундан кeйин нима қилиб қўйганларини тушуниб афсус чeкдилар. Чунки икки фарзандимиз бор. Имомлар билан гаплашибдилар. Биринчи айтган «орамиз очилади» дeб айтганларида кeласи замон фeълида айтилгани учун талоқ тушмаган дeб айтибдилар. Нима қилсак тўғри бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

“бугун шу эшикдан чиқиб кeтсанг, орамиз очиқ бўлади” дегандан кейин ўша куни чиқиб кетган бўлсангиз сизга талоқ тушган ҳисобланади. Бу каби масалалар томонларнинг иштирокидаги жонли мажлисда ҳал қилинади. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирон аҳли илмга учранглар. Валлоҳу аълам!