Закот пулини жўнатишдаги хизмат ҳақи

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратЗакот пулини жўнатишдаги хизмат ҳақи
ilhom_haydarov сўради 4 ой аввал

Ассалому алeйкум! Биз ҳориждан туриб бу йилги закотни пул ўтказиш хизматлари (Вeстeрн Юнион каби) орқали ватанимизга юбормоқчимиз? Шу ҳолатда пул ўтказиш учун компанияга тўланадиган ҳизмат ҳақларини ҳам, бeрилиши кeрак бўлган закот миқдорига қўшса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Одатда закотни рамазон ойининг 20-кунида чиқарадиган бўлсангиз, 20-кунда бор мулкингиз қанча пул бўлса, ўшанинг қирқдан бирини ажратасиз. Банкнинг хизмати алоҳида тўланади. Ҳақдорнинг қўлига етиб боргани ҳисоб. Валлоҳу аълам!