Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хизмат ҳақи ўрнига

08:57 / 10.06.2017 | Xusniddin | 3466

Ассалому алайкум! Устозлар, мен савдода ишлаб чикариш бўйича ишлайман. Мен 1 жойда одам ишлатдим, улар товаримни жуда ёмон қилиб тайёрлаб беришди. Бошида яхши эди, кейин айниди. Мен бу ёмон чиккан товарларни сота олмаяпман, одамларни алдолмайман, менда у одамнинг иш хақи қолган шу иш ҳақини бермасдан, ёмон тайёрланган товарларни берсам бўладими? Чунки бу товарларни бошқаттан қайтадан яхши килиб тайёрлаб бўлмайди. Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Орангизда қандай муомала бўлганига гувоҳ эмасмиз. Сиз қилган ишни шариатимизда истисно, яъни буюртма асосида нарса тайёрлатиш  дейилади. Агар ишлаб чиқарувчи сиз айтган сифат ва меъёрда тайёрлаган бўлиб, айтилган муддатда сизга топширган бўлса бозорда ўтмай қолгани учун пулидан ушлаб қолишга ҳаққингиз йўқ. Агар сиз айтган сифат, меъёрдан бошқача қилиб, тижоратчилар наздида “бошқача”лигини тан оладиган даражада буюртмани бузиб тайёрлаб берган бўлса, олмасликка ихтиёрингиз бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat