Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдолашиш

20:52 / 10.06.2017 | Ulugbek | 3707
Ассалому алайкум! хурматли устозлар. Ман бир танишимдан мулк сотиб олдим, тўғрироғи 3-4 ойда пулини қилиб беришга харакат қиламан деб. Ва шу кунгача савдолашилган микдорни 3 дан 2 қисмини бериб булдим. Аммо биз савдолашган пайтдаги чет эл валютаси киймати айни патга келиб 2 баробар кутарилиб кетди. Айни пайтда пулим йуқлиги сабабли уша 3 дан 1 қисмини бериш имкониятим йуқ. Шу сабабли уша танишимга шу мулкни сотиб пулингини бераман дисам арзимаган пулга сураяпди харидорлар. Пулини қолган қисмини беролмаганим учун уша танишим мулкини олиб қўйиб берган булингга куйдинг дейишга ёки ман берганимга розиман ол мулкини дейишга хаққим борми. Шу масалада шариат нима дейди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимиз, "аввало ҳар бир инсон Аллоҳ берганига шукур қилиб яшашига, киримга қараб ҳаражат қилишни, бор борича, йўқ ҳолича яшаши керак" дейди. Инсон бир ишни қилишдан аввал “мабодо қарз олганимдан кейи тўлолмай қолсам ўрнига сотадиган нарсам борми? Фалон-фулон бўлса нима қиламан? Мабодо вафот топсамчи? Ёки ишлаб турган ишимдан айрилсамчи” деган нарсани ўйлаши керак. У нарсани арзимас пулга бўлса ҳам сотиб, қарзингизни тўланг. Туя бир тангага учраб қолса, бир тангаси ҳам йўқ одам “бир танга эканку” деб олиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat