Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлган киши номидан фидя

21:06 / 10.06.2017 | Shaxa | 3934

Ассалому алайкум! Яқин инсони вафот этса вафот этган инсон эса рўза тутмаган бўлса шу вафот этган одамга деб фидя берса, вафот этган одамни тутмаган рўзалари соқит бўладими? Агар вожиб бўлса қандай миқдорда қандай бериш мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://fiqh.uz/ibodat/roza/692-fidya.html ВАСИЯТ ҚИЛИНМАГАН СУРАТДА НАМОЗ ВА РЎЗАЛАРНИНГ ФИДЯСИНИ ЎРТАДАГИ МОЛДАН АДО ҚИЛИШ. Баъзи кишиларнинг тақвоси жўшиб маййит васият қилмаган бўлсада, ўртада қолган шериклик молдан маййитнинг намоз ва рўзаларининг фидясини адо қилади ва унинг номидан ҳаж бадал қилдиради. Ҳолбуки агар маййит васият қилмаган бўлса, меросхўрлардан бири ўз ҳиссасидан ёки ўзининг молидан уларни адо қилиши керак. Бунинг савоби катта. Лекин бошқа меросхўрларнинг ҳиссасидан уларнинг розилигисиз сарфлаши жоиз эмас. Хусусан балоғатга етмаган ёки мажнунларнинг ҳиссасидан адо қилиш улар ижозат берсалар ҳам жоиз эмас. НАМОЗ ВА РЎЗАЛАРНИНГ ФИДЯСИНИ БЕРИШГА БЕЭЪТИБОР БЎЛИШ. Бирор киши васият қилмасдан вафот этса, меросхўрлари унинг намоз ва рўзаларининг фидясини адо қилишга эътибор бермайдилар. Балки асосий эътиборларини муҳим бўлмаган, мустаҳаб даражасидаги ишларга ёки бидъат расм-русмларга қаратадилар. Ҳеч ким маййит шунча мол қолдирибди, зиммасида намоз ва рўзаларнинг қазоси бўлса, уларнинг фидясини тўлаб қўйиш вожиб, қолдирган молини шунга сарфлайлик демайди. Гарчи васият қилмаган ҳолатда баъзи фуқаҳолар наздида маййит ўзининг фарз ва вожибларидан қутила олмайди. Лекин баъзи фуқаҳолар васият қилган ҳолатдан кутилиши аниқ, лекин васият қилмаган ҳолатда ҳам маййитга унинг савоби етиб боради. Шояд шу туфайли фарз ва вожибнинг тарк қилганининг азобидан кутилиб қолса, дейишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat