Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намози

23:03 / 10.06.2017 | Abdulquddus | 3898

Ассалому алайкум! Устозлар Рамазон айёми барчангизга муборак бўлсин!
биз таровeҳ намозини ўқиятган масжидда ҳуфтонга қўшиб витр намозини ҳам биринчи ўқиб кeгин таровeҳ намози ўқилябди. Мeн витр намози таҳажжуд нафл намозларидан кeгин ўқилади дeб ўқиганман. витр намозини таровeҳ намозидан олдин ўқисак буни аҳамияти ёқми ёки бундай эмасми? Жавобингиз учун ташаккур


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таровеҳдан олдин ўқилса ҳам бўлади.

وَسُنَّ التَّرَاوِيحُ قَبْلَ الْوِتْرِ أَوْ بَعْدَهُ، وَعَلَى كُلِّ تَرْوِيحَةٍ جِلْسَةٌ بِقَدَرِهَا وَسُنَّ الْخَتْمُ مَرَّةً، وَلَا يُتْرَكُ لِكَسَلِ الْقَوْمِ، وَلَا يُوتِرُ بِجَمَاعَةٍ خَارِجَ رَمَضَانَ

Витрдан олдин ёки кейин таровеҳ суннатдир. Ҳар тўрт ракъатдан кейин унинг миқдорича ўтириш бордир. Бир марта хатм қилиш суннатдир. Қавмнинг дангасалиги туфайли уни тарк қилинмайди. Рамазондан ташқарида витрни жамоат билан ўқилмайди. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat