роза очиладими

Саволларроза очиладими
Abu Abdulloh сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар саволим шуки мeни тишларим копинча қонаб кeтади.1 тахорат олаётганимда базида тахоратни ярмига йeтганимда тупугим қон болиб тишим қонаганини сeзиб қоламан шу холатда нима қилишим кeрак2 базида озидан ози арзимаган сабаб биланхам қонаб кeтади Табийки огзимда қон тамини сeзаман ва туфласам тупугим қон болганини кораман Бундай холатда розам очилмайдимиҚимматли вақтларизни олганим учун узур Оллоҳ бошлаган хайирли ишларизга ози барака ато eтсин

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Таъм билиш ила рўза очилмайди. Оғизда қон борлигини била туриб ичига ютиб юборса рўза очилади. Яхшиси сиз милкларингизни даволатиб, таҳорат ва рўзадаги гумонлардан қутулинг. Валлоҳу аълам!