Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли китобларга уйланиш

19:06 / 10.06.2017 | Ali Amir Usmon | 3867

Ассалому алайкум! Насронийлик билан масиҳийликни фарқи борми?

2. Никоҳга аҳли китобларни гувоҳлиги ўтадими?

3. Аҳли китобларга уйланиш рухсат бeрилган аммо кофирларга eмас. Аҳли китоблар мавжудотни Аллоҳга тeнграшдилар шунда улар кофир бўладиларми шунда уларга уйланиш мумкин бўлмайдими?

4. Аҳли китобга уйланган эркак аёли уйда хож сақлашига рухсат бeрадими ё синдирадими? Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин!



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Йўқ.

2). Аҳли китобдан уйланаётган бўлса, ўтади. Ғайри мусулмон ғойри мусулмонга гувоҳлиги ўтади. Мусулмон ва муслимага ўтмайди.

Гувоҳларда қуйидаги шартлар бўлиши лозим:

1. Ақл.

Мажнун киши гувоҳ ҳисобланмайди.

2. Балоғатга етганлик.

Ёш бола гувоҳ ҳисобланмайди.

3. Ҳур.

Қул гувоҳ бўлмаган.

4. Мусулмонлик.

Ғайримусулмон киши гувоҳ бўлмайди.

5. Икки гувоҳ ҳам никоҳланувчи икки томоннинг гапларини эшитишлари керак.

6. Гувоҳ адолатли – дини мукаммал бўлса, яхши бўлади. Бундай одам топилмаса, адолати суриштирилмаган, ёлғончилиги, фосиқлиги маълум бўлмаган киши ҳам бўлаверади. Ҳанафий мазҳабида бу масала бошқа мазҳабларга қараганда бир оз кенгроқ олинган.

Никоҳ икки фосиқнинг ҳузурида ҳам тўғри бўлади. Лекин уларнинг гувоҳлиги асари даъво пайтида ўтмайди.

Фосиқ – шариатга хилоф иш қиладиган одам. Бошқа мазҳабларда фосиқнинг гувоҳлиги ўтмайди. Аммо ҳанафий мазҳабида юқорида зикр қилинган шарт ила унинг никоҳдаги гувоҳлиги қабул қилинган.

Никоҳ икки тарафнинг икки ўғли ёки бир тарафнинг икки ўғли ҳузурида тўғри бўлади.

Мисол учун, ажрашиб кетган эр-хотин ўзларининг икки ўғли гувоҳлигида ёки бирларининг икки ўғли ҳузурида қайта ярашсалар ҳам тўғри бўлаверади.

Уларнинг гувоҳлиги ўзининг яқини фойдасига қабул қилинмайди.

Мисол учун, эрнинг икки ўғли гувоҳлигида никоҳ қилинди. Кейин эр-хотин орасида низо чиқиб, қозига мурожаат қилинди. Икки ўғилнинг гувоҳлиги отанинг фойдасига қабул қилинмайди. Аммо эрнинг худди ўша ўғилларининг гувоҳлиги хотиннинг фойдасига қабул қилинади. Чунки улар билан хотиннинг орасида қаробат – яқин қариндошлик йўқ.

Никоҳ икки зиммийнинг гувоҳлигида тўғри бўлади ва уларнинг гувоҳлиги мусулмоннинг зиддига ўтмайди.

Зиммий – Ислом давлати соясида яшаётган ғайридин шахсдир. Агар мусулмон одам зиммий аёлга уйланаётган бўлса, икки зиммий эркакнинг гувоҳлигида қилинган никоҳ тўғри бўлади. Аммо кейинчалик мазкур эр-хотиннинг орасида низо чиқиб, ишлари маҳкамада кўрилаётганда зиммийларнинг мусулмоннинг зиддига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди. ("Кифоя" китобидан).

3). Рухсат беради.

4). Бошқаларни ақидасига таъсир қилмайдиган ҳолатда сақлаши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat