Таквимдаги сахарлик вактидан кейин огиз беркитиш мумкинми?

СаволларМавзу: Қуръони КаримТаквимдаги сахарлик вактидан кейин огиз беркитиш мумкинми?
Mavlon сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Таквимдаги сахарлик вактидан кейин неча минутгача ният килиб огиз беркитиш мумкин? Базида ухлаб коляпман

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аслида саҳарлик вақтини тугашига етказмасдан ёпиш керак. Бирор минут ўтгандан кейин ҳам еб-ичилса, ўша кунги рўзани қазосини тутиши фарз бўлади. Ниятга келсак, кечқурун «эртага рўза тутаман» деган нияти кифоя қилади. Буни ҳам ният қилмаган бўлса куннинг ярмигача, яъни пешин вақти киргунича рўзани ният қилиб олса, нияти дуруст бўлади. Бир неча бор таъкидлаб ўтганимиздек, саҳарлик вақтини чиқариб юборган киши бирор нарса еб-ичмасдан ниятни қилиши шарт. «Бир хўплам сув ичиб бўлсада» деган гап нотўғри.  Валлоҳу аълам!