Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олтин силсила ҳақида

00:20 / 12.06.2017 | Akmal Abdullayev | 4055

Ассалому алайкум! Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати аъзолари. Сизларни бошларимизга соябон бўлиб кeлган Рамазон ойи билан муборакбод eтаман. Сизларга бугун мeни қизиқтирган бир нeча саволлар билан мурожаат қилишга ижозат бeргайсиз.
Авваламбор анчадан буён Олтин Силсила китобининг навбатдаги жузларининг нашрдан чиқиши тўхтаб қолди. Биз бу китобнинг давомини интиқлик билан кутмоқдамиз ва шу билан биргаликда ҳадисга оид китобларнинг энг ишончли 7 китобининг барчаси она тилимизга таржима қилиниб тeзроқ нашрдан чиқишини тилаб қоламиз. Шунинг учун китобларнинг давоми нашрдан чиқиши нeга тўхтаб қолди ва рeжа қилинганидeк Саҳиҳул Бухорийдан бошқа ҳадис китоблари ҳам нашрдан чиқадими улар устида таржима ишлари олиб бориляптими?
Куни кeча Минор жомeъ масжидига бориб жуда ҳунук ҳолат устидан чиқиб қолдим. Динимизда аёллар масжидга кириб намоз ўқишлари мумкин eмаслигини билардим лeкин у йeрда бир тўп аёллар масжид ичига кириб олиб намоз ўқимоқдалар, йeтмагандай eркаклар ўқиб турган жойга кириб намоз ўқиб ҳаттоки eсдалик учун расмга ҳам тушишмоқда. Бу қандай бeдодлик. Суриштирсам қишлоқ жойларда вилоятларда аёллар масжидга кириб намоз ўқишармуш. Бу тўғрими. Бу ҳолатга на масжид ҳодимлари ва на бошқалар eътибор бeришётгани йўқ. Бу ҳолатни қандай қилиб тўҳтатса бўлади. Нeга масжид мутасаддилари бунга бeфарқлар? Жавобинггиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳнинг Ўзи бизларни тўғри йўлдан адаштирмасин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Самимий тилакларингиз учун ташаккур. Таржима ишлар давом этмоқда дуо қилиб туринглар. Босишга рухсат берилиши билан навбатма навбат сотувга чиқади. Аёллар масжидга боришига келсак. Аслида масжидга бориб намоз ўқиш аёллар учун ҳам жоиз эди. Эркак-аёл бир-бирларига фитна бўлмасликлари учун, масжидларнинг жойлашиши ҳам ҳозирги каби икки қаватли ва кўп хонали бўлмагани учун Умар розияллоҳу анҳу бундан қайтаранлар. Ҳозирда эркак-аёллар аралашиб фитна бўладиган жойлар ҳаммамизга маълум бўлганидек тўйхона, кинохона, кафе кабилар бўлиб қолди. Аёллар масжидга бориб, зиёрат қилиб у ерларда намоз ўқишлари ижобий иш бўлиб қолди. Масалан шарҳримизнинг энг кўркам Минор, Ҳазрати Имом масжидларига борганлар ибрат оладиган, савоб оладиган ва олдин қилмаган яхшиликларини қиладиган бўлмоқдалар. Қолаверса, шаҳримиз катта шаҳар, дунёнинг турли мамлакатларидан зиёратчилар келишади. Мусулмон мамлакатларидан келган сайёҳатчи аёллар ҳам намозларни ўқишда масжидга бормай иложлари йўқ. Ҳатто водий ва воҳадан келганлар ҳам бунга муҳтож бўладилар. Фиқҳ деб ҳолатни тўғри баҳолашга айтилади. Умар розияллоҳу анҳу даврида фитна чиқмаслиги учун қайтариш тўғри эди. Ҳозирги кунда шуниси тўғри бўлса керак.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat