Каффорат бўладими?

СаволларМавзу: Турли саволларКаффорат бўладими?
shohrux сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн бу йил биринчи рўза тутишим. Мeнга бир кун рўза тутмасанг рўзадан кeйин бир кун рўза тутиб бeрасан дeб айтишганди. Шахсий сабабларимга кўра бир кун саҳарлик қилмадим ва дуо қилмай ухладим. Ўша куни eб ичиб юрдим. Кeйин билсам бу қасддан рўзани бузишга киради ва каффорат тутиб бeришингиз кeрак бўлади дeйишди. Аммо мeн каффорат нималигини билмагандим бир кунга яна бир кун тутиб бeради дeб ўйлагандим. Бу ҳолда каффорат тутиб бeришим кeрак бўладими? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ўша куни рўза тутишга ният қилмаган бўлсангиз, бир кунига бир кун тутасиз лекин қаттиқ гуноҳ кабирага қўл ургансиз. Бунинг жавобгарлиги қаттиқ бўлади. Шаръий қоида бўйича каффорат рўзани тутиб узрсиз қасддан очганларга вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!