Марҳумнинг қазо рўза ва намозлари

СаволларМавзу: ИбодатларМарҳумнинг қазо рўза ва намозлари
Nodir сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз устозлар, мархум инсонни қазо намоз ва рўзасини адо қилишни пул миқдорида тушунтириб беринглар.  Қандай бажаришни талим беринг. Отамни 23 йиллик қазо намоз ва рўзалари бор. Отам учун адо қилмокчиман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳар бир фарз ва витр намози учун икки килодан буғдойнинг нархини ҳисоблаб бераверинг. 23 ни 365га ва чиққанини 6 га кўпайтириб, чиққан сонни икки кило буғдой нархига кўпайтиринг. Валлоҳу аълам!