Таҳорат ҳақида

СаволларМавзу: ИбодатларТаҳорат ҳақида
Nematullo сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз. Биз каби одамларнинг саволларига аниқлик киритиб, имкони борича мукаммалроқ ибодат қилишимизга ёрдам бераётганликларинг учун Аллоҳнинг розилигини тилаб қоламан.

Бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Таҳорати бор одам тишини тиш чёткаси билан юваётган вақтда милки оз миқдорда қонаганлигини билса ва у одам тишини ювишни давом эттирса ҳамда ювиб бўлгунга қадар милкининг қонаши тўхтаган бўлса, у одамнинг таҳорати синган ҳисобланадими? Қайтадан таҳорат олиш керак бўладими?

Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдириб қоламан.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳа, қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам!