Гуноҳми ёки гуноҳ эмас?

СаволларМавзу: ИсламГуноҳми ёки гуноҳ эмас?
nurmuhammad сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм соҳиблари, ёшлигимизда биз юлдуз учганда ният ё тилак тилаш кeрак амалга ошади дeб айтишар эди. Шу иш гуноҳми ё гуноҳ эмас? Жавоб учун аввалдан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу гуноҳдир. Юлдузларнинг инсон тақдирига асло алоқаси йўқ. Одам илмсиз бўлганидан кейин Аллоҳ таолони қўйиб ҳар нарсадан яхшилик умид қилаверади. Ҳар бир яхшиликнинг асл берувчиси Аллоҳ таолодир. Шунинг учун бирор иш содир бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тездан намозга шошилар ва Аллоҳ таолонинг Ўзига дуо қилар эдилар. Биз ҳам шуни одат қилиб олишимиз керак. Аллоҳ таоло “Мунофиқун” сураси 7-оятида марҳамат қилади:
“Ҳолбуки, осмонлару ернинг хазиналари Аллоҳникидир. Ва лекин мунофиқлар англамаслар”. Валлоҳу аълам!