Турли саволлар

Турли саволлар

СаволларМавзу: Турли саволларТурли саволлар
unknown сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Катта масжид имоми айтишича:
1) харидор олган маҳсулотига пули eтмай қолса ва eтмай қолган пулни кeйин ташлаб кeтаман дeсаю вақтини аниқ айтмаса бунинг гуноҳи оқ болиш билан тeнг экан.
2) қарзга пул олиб вақти кeлишилган бўлсаю шу вақтидан кeчиктириб бeрса бу судхўрлик экан.
3) милиция ходимлари,  умуман шу соҳадагилар ватан тинчлигини ҳимоя қилаётгани учун намоз ўқимаса ҳам бўлавeрар экан. Булар қанчалик тўғри?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Гуноҳи ундай эмас. Икки томонни келишувига боғлиқ.
2). Кечиктиргани учун устига қўшимча пул олса кейин судхўрлик бўлди. Қодир бўла туриб кечиктирган эса, ўтказган ҳар бир вақтини ҳаром билан ўтказган бўлади.
3). “Ўқимасак ҳам бўлаверар экан” дейиш нотўғри. Мусулмони ким бўлишлигидан қатъий назар зиммасига беш вақт намоз фарз. Валлоҳу аълам!