Ифторлик вақтини кечиктириш

СаволларМавзу: Турли саволларИфторлик вақтини кечиктириш
Islom_123 сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Бизлар фойдаланаётган тақвимдаги вақтда оғизни очган дурустми ёки 2, 3 дақиқа ўтказиб очишми?
2. Рўзани тутмаган ҳолда ҳам фидя бериб, ҳам қазоси тутиб бериладими ёки фақат қазоси тутиладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Албатта эътибор беришингиз керак. Тақвим чиқараётганлар текис ердаги кишиларни эътиборга олиб вақтни ҳисоблайдилар. Кўп қаватли уйларда ва тоғларда яшовчилар, шаҳардан баландда яшовчилар турган жойларидан қуёш ботганини кўришлари керак. Оддий мисол Тошкентни Қозоғистон билан чегарадош Оқ-тепа деган жойида шаҳарнинг ичида ботган бўлиб кўринган қуёш у ерда 3-4 дақиқалардан кейин тўлиқ ботган бўлади. У ерда яшовчилар тақвим ўрнига ботган ёки ботмаган қуёшга қараб рўзани очишлари керак. Ўша ерда яшовчи яқинларимиздан бири “тақвимдага оғиз очиш вақти бўлганида уйимдан ташқарига чиқиб қуёшга қарасам қуёшнинг бир чети кўриниб турган эди” деб айтди. Бу гап тўғри, чунки у ерлар шаҳардан 30-40 метр баландда жойлашган.
2). Фидя берилмайди. Валлоҳу аълам!