Намоздаги ҳолат

СаволларМавзу: ИбодатларНамоздаги ҳолат
Davronbek сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Бир дўстим билан шом намозининг фарзини жамоат бўлиб ерда ўқиётган эдик. Шу пайт олдимизга ит келиб ўтдида ва ёнимизга ўтиб ўтириб олди. Шу пайтда иккинчи ракъат қаъдада ўтирган эдик, мен имомликка ўтган эдим бирдан димоғимга итнинг бадбўй ҳиди урилди. Нима қилишимни билмай бир муддат иккиланиб қолдим ва охири ўнг тарафимга салом бериб намозни буздим. Кейин итни ҳайдаб намозни бошқатдан ўқидик. Шу ҳолатда қандай қилсак тўғри бўларди? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз индамай давом эттиришингиз керак эди. «Кифоя» китобида қуйидагича келади :
Намозхоннинг олдидан бирор нарсанинг ўтиш эҳтимоли бўлмаса, намоз ўқилаётган жой йўл бўлмаса, сутра қўймай намоз ўқиса ҳам бўлади.

عَنِ الْفَضْلِ بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ أَتَانَا رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَحْنُ فِي بَادِيَةٍ لَنَا وَمَعَهُ عَبَّاسٌ، فَصَلَّى فِي صَحْرَاءَ لَيْسَ بَيْنَ يَدَيْهِ سُتْرَةٌ، وَحِمَارَةٌ لَنَا وَكَلْبَةٌ تَعْبَثَانِ بَيْنَ يَدَيْهِ فَمَا بَالَى ذَلِكَ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Сайҳонликда турганимизда ҳузуримизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Аббос у зот билан бирга эди. Бас, у зот саҳрода намоз ўқидилар. Олдиларида сутра йўқ эди. Бизнинг урғочи эшагимиз ва бир ит олдиларида ўралашиб юрарди. У зот эътибор қилмадилар».
Имом Абу Довуд ривоят қилган.  Валлоҳу аълам!