Рибо бўлмайдими?

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратРибо бўлмайдими?
Muhammadali92 сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир қариндошимизда машина бор, лекин уни минадиган одам йўқ. Акам у машинани олса ва 1 йилдан кейин яъни (ўғли Россиядан келганда) худди шунақа ҳолатдаги машина олиб берса бўладими? Масалан, машинани йили 2012  1 йилдан кейин 2012 олиб берса ёки 2013 йилдаги машина олиб бериш керакми? Улар 2014 олиб берасан деябдикан. Унда рибо бўлиб қолмайдими? “Пулига бай қилиб олиб, ўша пулни 1 йилдан кейин берай деса, улар йўқ машина олиб берасиз” дейишябди. Шу ҳолатда қандай қилса рибо бўлмайди?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бераётган машинасидан кўра қиймати ортиғроғини сўраётган бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!