Аллоҳга омонат дейиш

Аллоҳга омонат дейиш

СаволларМавзу: Турли саволларАллоҳга омонат дейиш
AbduAzizbek сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Биз яқинларимиз билан хайрлашгунча «Аллоҳга омонат» иборасини ишлатишга одатланиб қолганмиз. Масалан, сафарга кетаётган бўлсам «сизларни Аллоҳга омонат қилиб қолдиряпман» деган маънода. Шу тўғрими?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Тўғри.

عَنِ الْقَاسِمِ بْنِ مُحَمَّدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: كُنْتُ عِنْدَ ابْنِ عُمَرَ، فَجَاءَهُ رَجُلٌ فَقَالَ: أَرَدْتُ سَفَرًا، فَقَالَ عَبْدُ اللهِ: انْتَظِرْ حَتَّى أُوْدِعَكَ كَمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُوْدِعُنَا فَيَقُولُ: «أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِيْنَكَ، وَأَمَانَتَكَ، وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ

Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб: «Сафарга чиқмоқчиман» деди. Шунда Абдуллоҳ (ибн Умар): «Кутиб тур, сени Расулуллоҳ бизни кузатганларидек кузатиб қўяман», деди. У зот: «Аставдиъуллоҳа динака ва амаанатака ва хавотийма амалик», деб бизни кузатар эдилар».
Байҳақий ривоят қилган.
Маъноси: «Мен сизнинг динингизни, омонатингизни ва амалларингизнинг хотимасини Аллоҳга топшираман».

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ لَهُ: يَا نَبِيَّ اللهِ إِنِّي أُرِيدُ السَّفَرَ، فَقَالَ لَهُ: «مَتَى؟» قَالَ: غَدًا إِنْ شَاءَ اللهُ، قَالَ: فَأَتَاهُ فَأَخَذَ بِيَدِهِ فَقَالَ لَهُ: «فِي حِفْظِ اللهِ وَفِي كَنَفِهِ، زَوَّدَكَ اللهُ التَّقْوَى، وَغَفَرَ لَكَ ذَنْبَكَ، وَوَجَّهَكَ لِلْخَيْرِ أَيْنَمَا تَوَجَّهْتَ أَوْ أَيْنَمَا تَوَخَّيْتَ». رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, у зотга: «Эй Аллоҳнинг Набийси, сафарга чиқмоқчиман», деди. Шунда у зот: «Қачон?» дедилар. «Эртага, иншааллоҳ», деди у. (Эртаси куни) келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлидан ушлаб: «Фи ҳифзиллаҳи ва фи канафиҳи. Заввадакаллоҳут-тақваа ва ғафара лака занбака ва важжаҳака лилхойри айнамаа таважжаҳта», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Маъноси: «Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимоясида бўлинг! Аллоҳ  зоди роҳилангизни тақво қилсин, гуноҳингизни мағфират этсин, қаерга борсангиз ҳам, яхшиликка рўпара қилсин». Валлоҳу аълам!