Утар рузаси хакидаги жавоб тугрими

Утар рузаси хакидаги жавоб тугрими

СаволларУтар рузаси хакидаги жавоб тугрими
Бобур сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум!
50. Ассалому алайкум рамазон ойида бeиҳтиёр уҳлаб қолса , òтар розага ният қилиб 3 ҳòплам сув билан оģиз ёпиш мумкин бòладими , илтимос агар иложи бòлса далил билан жавоб кeлтирсангиз . Мeнга саҳар ватидан òтса тутган роза қабул бòлмайди дeйишди шу тòг’рими . Илтимос батафсил жавоб кeлтирсангиз.

Жавоб берди: ЎМИ фатво ҳайъати. муслим.уз
&#х1ф4c6; 09.06.2017 11:23

Ва алайкум ассалом! Агар ухлаб қолган бўлса, ҳеч нарса емасдан ният қилиб оғиз ёпилади. Нафақат уч хўплам, ҳатто бир томчи сув ичса ҳам, рўза бузилади. Ухлаб қолган кишининг рўзаси ўтар рўза дейилмайди. Ўтар рўза бўлиши учун ифторлик ҳам қилмаган ва саҳарлик ҳам қилмаган ҳолда ният қилиб рўза тутган бўлса утади.
Шу саволга ойдинлик киритсангиз илтимос!
Олдиндан рахмат!!!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Тўғри. Сиз айтмоқчи бўлган ўтар рўза араб тилида “совмул висол” яъни рўза тутган киши кечда ифторлик, тонгда саҳарлик қилмасдан кейинги куннинг рўзасини ҳам тутишига айтилади. Гўёки аввалги кунги рўзани очмасдан кейинги куннинг рўзасига улаб юборган бўлади. Валлоҳу аълам!