Рўза қасдан қазо қилнса

СаволларМавзу: ИбодатларРўза қасдан қазо қилнса
Jahongir сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Ман ёшли қилиб 6 кунли рўзамни қазо қилиб қўйдм. 1 кунли рўзани қасдан қазо қилса 60 кун тутасан дейишди. Хар бир кунимга 60 кун бўлса 360 кун рўза тутиш жоизми? Одатда рўза тақвимлари фақат 1 ой мўлжаланган. Рамазон ойидан бошқа ойларда рўза тутиш учун саҳарлик ва ифторликни қандай белгилаш мумкун? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Рўза тутмаслик улкан гуноҳи кабирадир. Тутиб, узрсиз қасддан очиб юбориш унданда оғирроқ гуноҳдир. Каффорат рўзаси ният билан бошланган рўзани қасддан очганга вожиб бўлади. Аммо рўза тутишни ният қилмаган бўлса, унга каффорат лозим бўлмай, балки бир кунига бир кун қазо тутади. Йилнинг бошқа ойларида рўза тутилганда оддий тақвимлардаги субҳ (тонг) оғиз ёпилиши ва шом вақти эса оғиз очилишидир. Валлоҳу аълам!