Нима қилиш керак?

Нима қилиш керак?

СаволларМавзу: Руҳий тарбияНима қилиш керак?
Алишер сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Раҳмат сизларга. Кўпчилик шофёрлар мошинада йўлда, зебрада пиёдаларга йўл беришмайди. Хар куни буни гувоҳиман. Айримлар   магазинда, аптекада ва ҳоказоларда навбатга қарамасдан қўйларга ўхшаб харид қилишади. Шунга ўхшаш холларда кундан кунга жуда асабийлашаяпман. Қандай йўл тутишим керак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Инсоннинг ғазаби чиқиши яхши нарса, ундан тўғри фойдаланиб қолиш керак. Аллоҳ таоло Ўзининг суюкли ва жанатнинг энг юқори даражаларида бўладиган бандаларини сифатлаб :
Улар ғазаби чиққанида ичига ютадилар, кечирадилар, (бу ҳам қолиб) ортидан уларга яхшилик ҳам қилиб қўядилар – деган.
Сиз ҳам бундан фойдаланиб қолинг. Машойихларимиз : Ғазаб қалбдаги қаттиқ бир ҳарорат бўлиб, уни оғиздан чиқарилмай ўз жойида қолдирилса, тўлалигича нурга айланади – деганлар. Валлоҳу аълам!