Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилиш керак?

08:13 / 16.06.2017 | Алишер | 4796

Ассалому алайкум! Кўпчилик шофёрлар мошинада йўлда, зебрада пиёдаларга йўл беришмайди. Хар куни буни гувоҳиман. Айримлар   магазинда, аптекада ва ҳоказоларда навбатга қарамасдан қўйларга ўхшаб харид қилишади. Шунга ўхшаш холларда кундан кунга жуда асабийлашаяпман. Қандай йўл тутишим керак?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Инсоннинг ғазаби чиқиши яхши нарса, ундан тўғри фойдаланиб қолиш керак. Аллоҳ таоло Ўзининг суюкли ва жаннатнинг энг юқори даражаларида бўладиган бандаларини сифатлаб :

Улар ғазаби чиққанида ичига ютадилар, кечирадилар, (бу ҳам қолиб) ортидан уларга яхшилик ҳам қилиб қўядилар – деган.

Сиз ҳам бундан фойдаланиб қолинг. Машойихларимиз : Ғазаб қалбдаги қаттиқ бир ҳарорат бўлиб, уни оғиздан чиқарилмай ўз жойида қолдирилса, тўлалигича нурга айланади – деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat