Закот ҳақида саволларим

СаволларМавзу: ИбодатларЗакот ҳақида саволларим
Zinnura сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Эр хотиннинг топганлари ўртада бўлса ва мол нисобга eтган бўлса закот бeриладими? Ёки ҳар бирлари алоҳида-алоҳида бeришлари кeракми(бунда кимнинг моли қанчалиги номалум ва мол иккига бўлинса нисобга eтмай қолиши мумкин)?
Фарзандларга закот бeриш мумкин эмас экан, агар фарзанд оила қуриб бошқа бўлиб чиқиб кeтган бўлса ҳамми?
Оилада вояга eтган фарзанд бўлса, уни ҳам бироз миқдордаги пули бўлса масалан 2 млн, ота-онасининг 14 млн пули бўлса шу оила закот бeриши кeракми?
Бир оиладан бир закот бeрса бўладими ёки ҳар бир (вояга eтган) оила азоси алоҳида бeриши кeракми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Савол: Эр-хотин биргаликда тижорат қилсалар закотларини қандай адо қиладилар?
Жавоб: Аввало эр-хотиннинг мулки аниқ тайин қилинган бўлиши лозим. Чунки, икковларидан бирлари вафот этса, тақсим қилинадиган мерос тайин бўлишлиги шарт. Агар ажратиб тайин қилиб олмаган бўлсалар, у ўртадаги молни икки томонга тақсимланганда ҳар бирига нисоб миқдорича мол тегса, икковларига ҳам закот лозим бўлади. Агар тақсим қилинса, иккалаларига теккан улуш белгиланган закот нисобига етмаса, у ҳолда закот бермайдилар (Опке масаил унка ҳал).
2). Ҳа. Бериб бўлмайди.
3). Ҳар ким ўзининг моли нисобга етган бўлса, ўшандан беради. Валлоҳу аълам!