Дуо ва ғусл

Kahaber сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволларим куйидагича:
Дуолар кабул бўладиган вақтларда (Азондан сўнг, ёмғир ёққанида, хўроз қичқирганида ва ҳоказо) дуони қўлни кўтармасдан қилса бўладими?
2). Жанобатдан ғусл қилган одам, намоз ўқиётиб киндигини ювган ювмаганига шубха келиб қолса, киндикнинг ўзини ювиш кифоя қиладими? Ёки бошқатдан ғусл қилиш керакми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз айтган ўринларда қўлларини кўтариб дуо қилганлар. Мабодо бирортаси қўлини кўтариб дуо қилса, маломат ҳам қилинмайди.
2). Ғуслда ҳам, таҳоратда ҳам сув тегмай қолган жойнинг ўзини ювиш кифоя қилади. Бошидан қайта қилишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!