Таҳорат бузилмайдими?

СаволларМавзу: Турли саволларТаҳорат бузилмайдими?
Muhammadmirzo сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда тиззам шилинган эди ва эътиборсизлигимдан бир оз яра ривожланиб кeтди. Ҳар намоз ўқиганимда сув чиқяпти. Шу ҳолатда таҳорат ва намоз бузилмайдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Таҳоратни қилинг, қайси ҳолатда намоз ўқисангиз сув чиқмаса ўша ҳолада намоз ўқинг. Бир оёқни умуман букмаслик керак бўлса, саждада ҳам букманг, қаъдада ҳам букманг.

وَيَجِبُ أَنْ يُصَلِّيَ جَالِسًا بِإِيمَاءٍ إنْ سَالَ بِالْمَيَلَانِ لِأَنَّ تَرْكَ السُّجُودِ أَهْوَنُ من الصَّلَاةِ مع الْحَدَثِ

Агар тик туриб, ўтириб ҳаракат қилса жароҳатидан қон ёки йиринг ёки нажосат чиқадиган бўлса, ўтириб ишора билан намоз ўқиши вожиб бўлади. Чунки саждани тарк қилиб ишора билан намоз ўқиш, бетаҳорат намоз ўқигандан енгилроқдир.

وَمَتَى قَدَرَ الْمَعْذُورُ على رَدِّ السَّيَلَانِ بِرِبَاطٍ أو حَشْوٍ أو كان لو جَلَسَ لَا يَسِيلُ وَلَوْ قام سَالَ وَجَبَ رَدُّهُ وَخَرَجَ بِرَدِّهِ عن أَنْ يَكُونَ صَاحِبَ عُذْرٍ

Доимий ел чиқадиган ёки сийдик томчилаб турадиган, ёки қон оқиб турадиган бирор нарсани боғлаб олгани тешигига пахта каби нарсани тиқиб олгани (ёки шуларга ўхшаш бирор йўл билан) уларни тўхтата олса, тўхтатиши вожиб бўлади ва тўхташи билан соҳиби узрликдан чиқади. (Баҳрурроиқ). Валлоҳу аълам!