Мусофир намози

СаволларМавзу: ИбодатларМусофир намози
Begzodbek сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн Андижон-Тошкeнт йўналишида қатновчи ҳайдовчиман. Мeн намозларимни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ ўқишим кeракми? Яна мусофир одам суннатларни тўлиқ ўқийдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз мусофирсиз. Агар Андижон шаҳрининг ўзида яшасангиз шаҳардан чиқишдаги айланма йўлдан чиқиб, то ўша жойга қайтгунингизча намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Мабодо Андижон атрофидаги қишлоқларнинг бирортасида яшасангиз қишлоғингиз тугаган жойдан бошлаб, ўша жойга қайтгунингизча мусофир бўласиз. Ҳатто Андижон шаҳрининг ичида ҳам мусофир бўласиз.
Баъзи кишилар қайсидир бир шаҳарнинг атрофларида жойлашган қишлоқларда яшайдилар. Одатда улардан «Қаерликсиз?» деб сўралса, ўзларига энг яқин бўлган шаҳарнинг номини айтадилар. Мисол учун, Қўқон шаҳрининг бирорта қишлоғида истиқомат қилувчи киши «Қўқонликман», деб, Марғилон шаҳрининг бирорта қишлоғида яшовчи одам «Марғилонликман», деб, Тошкент шаҳрининг атрофидаги қишлоқларда истиқомат қиладиганлар эса «Тошкентликман», деб жавоб берадилар. Агар бундай одам бирор жойга сафар қилса ва сафардан қайтса, кетишда масофани ўша шаҳардан эмас, балки ўз қишлоғидан, қайтишда ҳам шаҳаргача эмас, ўз қишлоғигача ҳисоблайди. Агар ўз қишл.оғига кириб келмасдан аввал ўша шаҳарлардан бирига етиб келиб, намоз ўқимоқчи бўлса, қаср қилиб ўқийди.

2). — Фарз намози қаср қилинади. Сафарда суннат намозлари юриб турганда ўқилмаса ҳам бўлади. Жойлашиб олгандан кейин ўқилади. Валлоҳу аълам!

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=28097.0