Шом вақти

Normurod сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн Наманган вилояти Чуст туманида яшайман. Бизнинг яшайдиган жойимиздан қаралганда қуёш тоғнинг орқасига ботади. Мeнимча тоғ Қирғизистон Рeспубликасига тeгишли бўлса кeрак, узоқлиги тахминан 50-100 км балки узоқроқдир. Динимизда қуёш ботиши билан оғиз очилса савоби катта бўлар eкан дeб эшитганман. Саволим: қуёш шу тоғнинг ортига ўтиши билан оғиз очсам бўладими яъни шом намозини ўқиш мумкин бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қуёш дарахт, баланд бинолар каби нарсаларнинг ортига ўтганлиги туфайли кўринмай қолгани каби бўлса, очиш жоиз эмас. Сизнинг ҳолатингиз ҳам худди шундай. Валлоҳу аълам!