Фидя

Bekzod сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум.1-Бир илмли акахонларимиздан бири Рузани вактидан кечиктириб очилади.Шом юлдузини чикишини кутиш керак деди.Биз томонларда хозир Таквим буйича 20-10 да Очиш керак булса у киши 20-30 да Очиш керак демокда. Нима килайлик? 2-Фидяни вафот этган якинларимизнинг номидан бериш савоблигини билдик.Отам 64 ешларида утган йил 2016 вафот этганла.(жойлари жаннатда булсин).Руза ва Намозда казолари купрок.Ман дадам учун фидяни факат шу йил бир марта бераманми еки неча йил колдирганларини тахмин килиб хар йили бераманми.Качонгача канча вакт бериб борилади.Рахмат

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Ташқарига чиқинг, қуёшнинг думалоғи тўлиқ ботган бўлса, рўзани очаверинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалари ва улардан кейинги барча уламолар шундай қилар эдилар.
2). Қолдирганларини ҳаммасини ҳисоблайсиз. Валлоҳу аълам!