Араз гина ҳақида

СаволларМавзу: Руҳий тарбияАраз гина ҳақида
Malika.sh сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Рўзадор киши араз қилиб гаплашмасдан гина сақлаб юриши мумкинми? Айбдор киши узрини сўраб ярашиш учун ҳаракат қилган бўлсачи?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ لَيَطَّلِعُ فِي لَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ فَيَغْفِرُ لِجَمِيعِ خَلْقِهِ إِلَّا لِمُشْرِكٍ أَوْ مُشَاحِنٍ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада қараб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир», дедилар».
Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаъбоннинг ярмидаги кеча фазилатли эканлиги.
2. Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб, ҳаммаларининг гуноҳларини кечириши.
3. Мушриклик ва хусуматчилик ниҳоятда ёмон нарса эканлиги.
Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб, мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундай фазилатли вақтда гуноҳнинг мағфират қилинишига монелик қилувчи мушриклик ва хусуматчиликдан узоқлашиш лозим. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан).

وعن أبي أيوب رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أن رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قال: لا يحل لمسلم أن يهجر أخاه فوق ثلاث ليال: يلتقيان فيعرض هذا ويعرض هذا؛ وخيرهما الذي يبدأ بالسلام  مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Мусулмон кишига ўз биродарини уч кундан ортиқ (гаплашмасдан қўйиб) тарк қилиши ҳалол бўлмайди. Иккиси бир-бирига йўлиққанда бу ҳам уҳам бир-биридан юз ўгирса. Иккисининг яхшиси биринчи бўлиб салом берганидир.
Муттафақун алайҳ.

وعن أبي هريرة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال، قال رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: <تعرض الأعمال في كل اثنين وخميس فيغفر اللَّه لكل امرئ لا يشرك بالله شيئاً، إلا امرأ كانت بينه وبين أخيه شحناء، فيقول: اتركوا هذين حتى يصطلحا رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ҳар душанба ва пайшанба кунлари амалларни кўрсатилади. Аллоҳ таоло Ўзига бирор нарсани шерик қилмаган барчани мағфират қилади. Улардан ўзи билан биродарининг ўртасида “шаҳно”(бир бирига гина)си борлар мустасно. Аллоҳ таоло (фаришталарга) “токи у иккиси ярашмагунича(гуноҳларини) қолдиринглар” дейди” дедилар.
Муслим ривояти.

وعن جابر رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال سمعت رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يقول: إن الشيطان قد يئس أن يعبده المصلون في جزيرة العرب، ولكن في التحريش بينهم رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Шайтон араб жазирасида намоз ўқувчилар унга ибодат қилишларидан умидини узди. Лекин ўрталарига фитна солииб, бир-бирига тескари қилишдан умидини узгани йўқ” дедилар.
Муслим ривояти.

عن أبي هريرة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال، قال رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: لا يحل لمسلم أن يهجر أخاه فوق ثلاث، فمن هجر فوق ثلاث فمات دخل النار رَوَاهُ أبُو دَاوُدَ بإسناد على شرط البخاري ومسلم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишига ўз биродарини уч кундан ортиқ (гаплашмасдан қўйиб) тарк қилиши ҳалол бўлмайди. Ким ярашмасдан уч кундан кейин вафот топса, дўзахга киради” дедилар.
Абу Довуд ривояти.

عن أبي خِرَاشٍ حدرد بن أبي حدرد الأسلمي، ويقال: السلمي الصحابي رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أنه سمع النبي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يقول: من هجر أخاه سنة فهو كسفك دمه رَوَاهُ أبُو دَاوُدَ بإسناد صحيح

Абу Хирош розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Киши биродарини билан бир йил гаплашмай юриши уни қонини тўкиш кабидир” дейётганларини эшитдим – деди.
Абу Довуд ривояти.

عن أبي هريرة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أن رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قال: لا يحل لمؤمن أن يهجر مؤمناً فوق ثلاث، فإن مرت به ثلاث فليلقه وليسلم عليه، فإن رد عليه السلام فقد اشتركا في الأجر وإن لم يرد عليه فقد باء بالإثم، وخرج المسلِّم من الهجرة رَوَاهُ أبُو دَاوُدَ بإسناد حسن

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Мўмин кишига ўз биродарини уч кундан ортиқ (гаплашмасдан қўйиб) тарк қилиши ҳалол бўлмайди. Уч кун ўтганидан кейин биродари билан кўришсин, унга салом берсин. Агар саломига алик олса, савобга шерик бўлишади. Агар алик олмаса гуноҳи зиммасига бўлади, салом берган гиначиликдан чиққан бўлади.
Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!