Оғиз бўшлиғидаги овқат қолдиқлари

Оғиз бўшлиғидаги овқат қолдиқлари

СаволларМавзу: ИбодатларОғиз бўшлиғидаги овқат қолдиқлари
Abu_Umar сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум!

Савол такрорий берилган булса минг бор узур. Излаш ҳизматидан қидирдим, аммо керакли жавобни топа олмадим. Тиш ораси ва бўгизда қолиб кетган овқат қолдиқлари, агар саҳар вақти ўтгандан кейин ютилса рўза бузиладими?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Саҳарликдан сўнг тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб сўнг оғизга қайта солиб ютса рўза очилади. Нўхат миқдорича ё каттароқ бўлса рўза очилади.  Валлоҳу аълам!