Кредитга автомобиль олиш ҳақида

Кредитга автомобиль олиш ҳақида

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромКредитга автомобиль олиш ҳақида
Behzod сўради 1 ой аввал

Ассалому алейкум ҳурматли устозлар! Мен кредитга автомобиль олиш ниятидаман, нақд пулга олиш учун маблағим етарли эмас. Интернетда эълон кўрдим, лекин фоизи бўлгани учун иккиланиб турибман. Эълонда шундай ёзилган: «Нақд пулга машина олишга маблағингиз (пулингиз) етмаябдими? Биз сизга яъни жисмоний шахслар учун арзон авто кредитни тафсия қиламиз.

Сиз ўзингизни хохшингиз ва келишувингизга асосланиб 1йилдан 5йилгача тўлаш шартномасини тузишингиз мумкун.

Машиналар ишлаб чиқарилган йили 2012 йилдан 2016 йилгача бўлади. Бошланғич тўлов автомашинанинг нархига қараб 0% (фоиз) ёки 25% (фоиз) ва йиллик тўлов 10%(фоиз) белгиланган.»

Илтимос менга қандай йўл тутишимда ёрдам беринглар, бу йўсинда автомобиль олиш менга ҳалолми ёки ҳаромми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Уларнинг шартномасида “ойда берилиши керак бўлган пулни муддатдан кечиктирилса фалон фоиз қўшиб беради” деган шарт бўлса, уни олиш шаръан жоиз эмас. Пулингизни тўплаб, қарз бўмасдан олганингиз яхши. Валлоҳу аълам!