Онага насиҳат

Bekzod сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир инсон ўз онасига ҳар хил бидат, исрофгарчилик, ирим-сирим ишларни яхши эмаслигини яхши гапириб тушунтирса, лекин она қайсарлик қилиб боласини гапига кирмаса. Кейин бола шу ишларни қилманг деб қаттиқроқ гапириши мумкинми? Бир имом : бу вазиятда инсон савоб иш қиламан деб қаттиқ гуноҳга ботади. Онага шундай вазиятлардаям секин тушунтирилади агар тушунмаса ўз билганидан қолмаса ўз ҳолига қўйилади — деди. Онани хафа қилмай деб кўриб билиб туриб бидъатларга индамай қўйишлик керакми? Бу ерда асосий масала секинроқ гапириб тушунтролмаса қаттиқроқ гапириб қайтариш мумкинми ҳақида кетмоқда. Раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Имом тўғри айтибди. Қаттиқ гапириб қўполлик қилиш мутлоқ жоиз эмас. Ўзингиз уларга шариатга амал қилиб ўрнак бўлишингиз, чиройли ва одоб билан гапириб, уларнинг ҳаққларига дуо қилиб, қалбини Аллоҳ таолога топширишингиз керак ва гаплари ўтадиган одамларни ишга солинг. Валлоҳу аълам!