Имомга эргашиш

СаволларМавзу: ИбодатларИмомга эргашиш
Bekzod сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир савол жавобда имом рукуга кетса муқтадий қунут дуосини охиригача ўқиёлмаса ҳам ўтирганда аттаҳиётни охирисигача ўқиб, кейин имомга эргашади деб жавоб берибсизлар(агар нотўғри тушунмаган бўлсам). Бизнинг масжидимиз имоми “Имомга иқтидо қилган киши имом салом берган вақтдами, бошқа вақтдами эргашган кишилар ўзи ўқийдиган сурасини қаерида келган бўлса ҳам тўхтатиб, имомдан кейин бирданига салом бериши вожибдир. Умуман қандай ҳолат бўлса ҳам имомдан кейин бирдан эргашилади. Ўқийдиган сурасини чала қолдиради” деб айтди. Қандай йул тутайлик? Сурани охиригача ўқиб кейин имомга эргашишлик ҳаромга яқин деб тушунтирди.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

لو اقتدى به في أثناء التشهد الأول أو الأخير فحين قعد قام إمامه أو سلم ومقتضاه أنه يتم التشهد ثم يقوم… ( لوجوبه  أي لوجوب التشهد كما في الخانية وغيرها ومقتضاه سقوط وجبو المتابعة كما سنذكره وإلا لم ينتج المطلوب فافهم قوله ( ولو لم يتم جاز  أي صح مع كراهة التحريم

Бир киши имом биринчи ёки охирги ташаҳҳуддалигида келиб иқтидо қилса, у ўтириши билан имом 3-ракъатга турса, ёки 4-ракъатдан кейин салом берса, иқтидо қилган ташаҳҳудни тўлиқ ўқийди. Сўнг туради. Ташаҳҳуд вожиб бўлгани учун. Хония ва бошқа китобларда шундай зикр қилинган. Бундан имомга эргашишнинг вожиблиги соқит бўлиб туради. Агар ташаҳҳудни тўлиқ ўқимай имомга эргашса, намози макруҳи таҳримийлик билан адо бўлади. Валлоҳу аълам!