Хотира кунини нишонлаш

Хотира кунини нишонлаш

СаволларМавзу: Турли саволларХотира кунини нишонлаш
Abdulbosit Sobirov сўради 6 кун аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, ота-она ўтиб кетишган бўлса, фарзандлари илмли бўлса, ота-онани ўтиб кетган кунини ёдга олиб йиғилишиб, Қуръон ўқиб бағишлаб ўтирса бўладими? Ёки ҳамма фарзанди ўз уйида Қуръон ўқиб бахшида қилса яхшими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз айтгандек айнан вафот қилган кунида эҳсон уюштириш, ота-онасини қадрламайдиган, ҳар куни улар ҳаққига дуолар қилмайдиган, имконияти бўлганидагина эҳсон қиладиган қурумсоқ, бахил фарзандлар учун ўйлаб топилган. Яъни уларга “ҳеч бўлмаса шу кунда эслашгин” дегандек. Бу ота-оналарини бир йилда бир мартагина эслайдиганларнинг иши. Ҳар ҳар ким ҳар куни ва ҳар намозда уларни эслаб дуо қилиш керак. Валлоҳу аълам!