Ҳушу ҳузу ва дунё муҳаббати фарқи

СаволларМавзу: ИбодатларҲушу ҳузу ва дунё муҳаббати фарқи
Xojaylidan Polat сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Устоз ҳушу ҳузу билан ҳаётга бо’лган муҳаббатни ажратиб бeрсангиз, саломат юринг

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Киши ибодат қилаётган вақтида хушуъ-хузуъ билан қилиши керак дейилади. Хушуъ-хузуънинг икки даражаси бор. 1-фарз бўлиб, киши қилаётган ибодатини ҳолис Аллоҳ таолонинг розилиги учун эканлигини ният қилиши. Риё, сумъадан четланиши ва қилаётган ибодатларини фарз, вожиб ва суннатлигини билиши керак. Буларсиз бирор ибодат дуруст бўлмайди. 2-ҳадисларда келганидек Аллоҳ таолони кўриб тургандек ибодат қилиш. Бу даражага етолмаса Роббиси уни кўриб турганини хис қилиб ибодат қилиш. Бу даража мустаҳаб бўлиб, бунинг учун риёзат қилиш ва хос кишиларнинг тарбиясида бўлиш керак. Бу даража мустаҳаб дейилсада машойихлар шу даражада ибодат қилган инсоннинг ибодати билан у даражада ибодат қилмаганнинг ибодатини худди самалётда учаётган билан пиёда юрган инсон кабидир – деганлар. Валлоҳу аълам!