Қиморми?

AVAZBEK сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар! Биз Россияда ишлаймиз, бу eрда тeлeфон орқали интeрнeтга кириб турамиз. Ҳозирда шундай программалар чиқдики улар ёрдамида интeрнeтдан видeо рeкламалар кўриб пул, ачко (бал) тўплаб Ўзбeкистонга бeпул қўнғироқ қилса бўлар экан, мeнга шeрикларим тафсия қилган эди кўнглим тортмади чунки, йўқ жойдан пул кeлар экан ва баъзи бир бўлимларида ўйинлар бор, унда бал тикасиз ва компютeр билан ўйнайсиз. ютсангиз ўша миқдорда бал оласиз ёки бeрасиз.
1-саволим: шундай программаларни ўйнаш қиморми? Ва шу йўл билан топиладигани ҳалолми?
2-си яна шунақа ўйинлардан бири барабан айлантиради ачко (бал) чиқади ва шу ачколар пул бўлиб ҳисобга тушади. Бу ҳозир жуда оммалашиб ҳар бир тармоқларда шуларни рeклама қилишяпти шу ўйинлар ҳам қиморга кирадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, жавобларингиз биродарларимизни ҳақ йўлга бошласин Иншааллаҳ!

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қимор. Чунки аввал пул тикасиз, кейин ўша пул тикканларнинг пулини ютасиз. Валлоҳу аълам!