Сабр тилаш

СаволларМавзу: ДуоларСабр тилаш
Akhror017 сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Муқаддас рамазон ойи муборак бўлсин! Мeн одатда саҳарликда дуо қилишда сабр сўраб ҳам дуо қиламан. Бу ишни кўп танишларим қилар экан. Яқинда бир танишим сабр сўраб дуо қилиб бўлмайди дeб айтди. Шу гап тўғрими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ибодатга сабр қилиш ҳам бор. Ибодатга сабр сўрашликда ҳеч қандай зарар йўқ. Мутлоқ сабр сўраш бошқа нарса. Чунки одатда бу сабрни бошига бирор иш тушганлар сўрайди. Валлоҳу аълам!