Каффорат рўзаси

СаволларМавзу: ИбодатларКаффорат рўзаси
Аброр сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ўтган йилги рамазон ойида қийналиб кетиб очиб юборган одам, Аллоҳ кечирсин, бу йил  рамазон хайитидан кейин 60 кун пайдар-пай рўза тутса бўладими? Бунинг ажри қай даражада бўлади,? Мусофир учун бу ҳаддан ошиш эмасми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввало рўзани очишга сабаб бўлган нарсани ўрганиш керак. Қасддан очгани билан каффорат лозим бўлмайдиган суратлари ҳам бор. Сиз шаръий сабаб асосида рўзани очган бўлсангиз, қазо вожиб бўлади, каффорат эмас. Ажр масаласига келсак, мабодо бошлиқ бир ишни буюрди, сиз уни қасддан бажармадингиз, энди эса вақт ўтиб яна ўша ишни бажаришга киришсангиз қандай ҳолатда адо қиласиз? Ҳижолат бўлган, “аттанг шуни вақтида қилмаган эканман, қайтиб бундай қилмайман” деб афсус надоматлар билан қиласиз. Бу ҳам худди шундай. Аммо унда оғриниб қиласиз, рўзанинг каффоратида эса оғринмаслик керак. Валлоҳу аълам!