Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволларим

18:11 / 22.06.2017 | Doniyor | 4558

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлардан олган жавоблардан хурсандман ва амал қилишда харакатдаман рамозон ойларингиз билан табриклайман ва саволарим бор 1-қазо намозларимни бомдод, пeшин, аср, шом ва хуфтон дeб давом қилиниб нeча ракат қилинади?
2-илмий жиҳатдан одам маймундан яралган дeйди буни катта олимлар аниқлаб шу қарорга кeлган. Динимизда қандай фикрлар бор?
3-Биз мусулмонлар нега қиблага қараб намоз ўқимиз? Худо қаeрда экани бизга номалумку? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман ва раҳмат жавоб учун.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳозир 5 вақт намозларни қандай намоз ўқиётган бўлсангиз, қазоларини ҳам шундай ўқийсиз. 2). http://savollar.islom.uz/savol/82027 3). Каъбани Аллоҳ таолонинг уй дейилиши, Аллоҳ у ерда жойлашган деган маънони билдирмайди. Бундай деб эътиқод қилиш куфр ҳисобланади. Ҳар нарсанинг ўз интизоми бўлиши керак. Акс ҳолда парокандалик юзага келади. Оддий мисол намозда сафни ҳозирги жамоатдагидек йўлга қўйилмаганида эди, кимлардир “сени орқангда туриб оёғингни орқасига сажда қилмайман” деган бўлар эди. Яна бошқаси “сендан бой ва обрўлироқман. Шунинг учун сендан бир қадам олдинда тураман” дер эди. Хуллас дунёда неча милиард инсон бўлса ўшанча табиат, ўшанча феъл-атвор бор. Худонинг низоми бўлмаса ҳамма ҳар томонга тортади. Аллоҳ таоло инсон табиатининг заррасигача эътиборга олган. Маҳалла бир бўлсин учун маҳалла масжиди, маҳаллалар бир бўлиши учун жума масжиди, жума масжидлари бир бўлиши учун диний идора, мамлакатлар бир бўлиши учун, Каъбани марказ қилиб қўйган. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “сафларни текиз қилинглар, акс ҳолда Аллоҳ қалбларингизни бир-бирингизга тескари қилиб қўяди” деганлар. Бу Каъба тарафга юзланишни мингдан бир ҳикмати холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat