Зино бўлмайдими?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушЗино бўлмайдими?
domalaq сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Сайтта шу малумотни ўқидим. Зино мулк ва унинг шубхасидан холи бўлган олд жинсий олатга жинсий яқинлик қилишдир. Бу тарифдаги мулкдан мурод ақди никоҳдир. Мулк шубхаси деганда уч бойн талоқнинг иддасида ўтирган аёлга ўхшаш ҳолатдир. Яъни ўзи уч боин талоқ қўйган хотинга бўлаверса керак деб жинсий яқинлик қилса зино бўлмайди.
Саволим шуки сунгги гапнинг маносини кенгрок тушинтирсангиз. Яяни уч боин талоқ иддаси битгач жинсий яқинлик қилса зино бўлмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қилган иши гуноҳ, лекин ўшандек ҳолатга тушиб қолган инсонга зинонинг ҳукмлари жорий қилинмайди. Бу дегани уч талоқдан кейин ҳам хотини ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!