Тандирга кирган одам

СаволларМавзу: Турли саволларТандирга кирган одам
G'iyos сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ман тандирга сомса ёпаман. Баъзи инсонлар ва устозимдан эшитаманки тандирга кирганлар қабрда ва охиратда кам азоб тортади, чунки бу дунёда куйиб азобини тортиб бўларкан дейишади. Шу қанчалик тўғри?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу бирор оят ёки ҳадисга суниб айтилган гап эмас. Аксинча қадимда новвой халқи ўта тақводор инсонлар бўлишган. Чунки улар тандирни иссиғига чидай олмасам охиратдаги аҳволим қандай бўлар экан – деб ҳар доим ибрат олишган ва ўзгалардан кўра кўпроқ ибодат ва тақвода пешқадам бўлишган. Валлоҳу аълам!