Ресторанга келган гўштлар

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромРесторанга келган гўштлар
Abubakr сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, мен Россияда ресторанда ишлайман. Ҳаром нарсалардан хеч нарса тайёрланмайди. Битта муаммо бизга олиб келинаёткан гўшт махсулотларидан истеъмол қиламиз. Лекин биз уни қай тарзда сўйилганини билмаймиз. Нима қилишимиз керак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган:
Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади.
Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!