Закот берса бўладими?

Закот берса бўладими?

СаволларМавзу: ИбодатларЗакот берса бўладими?
Эркинжон сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ўғил ука-апасига ёки синглисига закот берса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Закот биринчи навбатда закот олишга лойиқ бўлган ўз яқинларига берилади. Яқинлари қанча яқин бўлса, закот олишга шунчалик ҳақли бўлади. Булар турганда, ўзгаларга закот бериш афзал эмас. Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:
1. Ака-ука, опа-сингил; кейин уларнинг фарзандлари;
2. Амаки ва аммалар; кейин уларнинг фарзандлари
3. Тоға ва холалар; кейин уларнинг фарзандлари
4. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;
5. Қўшнилар;
6. Касбдошлар;
7. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар. Валлоҳу аълам!