Сотадиган молимиздан закот

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратСотадиган молимиздан закот
Murod сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Биз болалар кийим-кечак савдоси билан шуғуланамиз. Закотимизни болалар уйига кийим-кечакдан берсак бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳар бир боланинг ўзига мулк қилиб берсангиз бўлади. Яна шуни билиш керакки, ўша болалар уйидаги балоғатга етмаган болаларнинг ота-оналари тирик бўлса, бой бўлмасликлари шарт. Чунки бойнинг балоғатга етмаган болаларига закот бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!