Шахидлик

omadbek сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Шахидлик макоми билан Хукмий Шахидликнинг кандай фарки бор? Килаётган ишларингиз  учун Аллох сиздан рози болсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ухровий шаҳид билан дунёвий шаҳиднинг орасидаги фарқ шуки, ухровий шаҳид ғусл қилинади, дунёвий шаҳид ғусл қилинмайди. Масалан туғаётганда, чўкиб ўлган, девор остида қолиб ўлган шу каби тоифалар ухровий шаҳид ҳисобланади. Валлоҳу аълам!