Зулук ёки қортиқ ҳақида

СаволларМавзу: Турли саволларЗулук ёки қортиқ ҳақида
SARDOR сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум устозлар. Имом Буҳорийнинг Ҳадис китоби 2 Жуз, 37-бобига изоҳ бeрсангиз. Ҳозирги вақтда зулук орқали даволаш ма’лум бир ҳақ eвазига амалга оширилади. Қон олганлик учун ҳақ олиш ман қилинган eкан. Лeкин тeкинга зулук ҳeч ким қо’ймайдику.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қон олдириб, қон олувчига ҳақ берганлари келган.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ   رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَجَمَ أَبُو طَيْبَةَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَمَرَ لَهُ بِصَاعٍ مِنْ تَمْرٍ، وَأَمَرَ أَهْلَهُ أَنْ يُخَفِّفُوا مِنْ خَرَاجِهِ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Тойба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қон олди. Унга бир соъ хурмо (беришни) буюрдилар ва аҳлига унинг солиғини* енгиллатишларини буюрдилар».

Изоҳ: Абу Тойба қортиқчи, яъни қон олувчи қул бўлган.
* Қул солиғи деганда қулнинг бирор касб билан шуғулланиб топган даромадидан хожасига тўлайдиган кунлик тўлови тушунилади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!