Эътикофни қандай адо қилса бўлади?

СаволларМавзу: ИбодатларЭътикофни қандай адо қилса бўлади?
Abdulloh сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Эътикофни масжидларда ўтирса яхши дeйилган, сабаби Аллоҳнинг уйида шайтон бўлмайди дeб эшитганман. Бизнинг масжидларда қолиб эътикоф ўтиришга қўйишмайди? Нима қилсак бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз бамдоднинг вақти киришидан аввал масжидга кириб, эътикофни ният қилиб ўша куни шомни ўқиб чиқсангиз суннат бўлган эътикофни адо қилган бўласиз. «Кифоя» китобида қуйидагича келади:
Эътикоф ўзига хос алоҳида ибодат бўлиб, у ила банда қалб мусаффолигига, дунёнинг ташвишларидан узилишга, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга ва шу каби кўпгина фазлларга эришади.
Унинг ози бир кундир.
Аммо имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи: «Эътикофнинг ози бир оз муддат бўлса ҳам бўлади», деганлар ва шунга фатво берилган.

Шунга биноан ҳозирда ҳар масжидга кирганингизда эътикофни ният қилиб олинг. Оз муддатлтсини бажарган бўласиз. Валлоҳу аълам!