Фитр садақасини пластикда тўлаш

СаволларМавзу: ИсламФитр садақасини пластикда тўлаш
Нодиржон сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Рўза фитр садақасини пластик карталар орқали амалга ошириш имкони борми? Йиллар давомида ойлик маошимни нақд пулда тўлашмагани сабабли пластик картадан тўлашга эхтиёж бор эди.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Фитр садақасига етадиган маълум суммаси бор пластик картани фитр деб ажратиб, фақир-мискинга берсангиз ва у ишлатиб картангизни қайтариб берса бўлади. Ёки у кишини картаси бўлса унга ўтказиб берсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!