Чорва фермерининг закоти

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратЧорва фермерининг закоти
Azizio сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Чорва фермерлик фаолитимни бу йил бошладим, 4 ой бўлди. Қаромоғимда 30 бош қорамол бор. Шу қорамоллардан закот бераманми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қорамолдан закот бериш учун йилнинг кўп қисида дала ёки яйловларда ўтлаган бўлиши керак. Агар шундай бўлса, 30та қорамолдан 1та 1 ёшли эркак ёки урғочи бузоқни закотга чиқарилади. Валлоҳу аълам!